Тожикистон ва Туркия ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода Туркия Республикаси Элчиси Умут Ажар билан учрашув ўтказди. Раҳим Саидзода меҳмонларни Таълим ва фан вазирлигида қутлаб, таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликдан мамнунлигини билдирди, деб хабар қилди Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги.
Раҳим Саидзода бугунги учрашув Тожикистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга қимматли ҳисса қўшишини билдирди.
Ўз навбатида, Умут Ажар фан ва таълим соҳасидаги бугунги ҳамкорлик томонларнинг самарали фаолияти самараси эканлигини ва келгусида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун асос бўлишини таъкидлади.
Якунда меҳмонларга Таълим ва фан вазирлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.