Роббики Тожикистон билан ҳамкорлик қилади

Тожикистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги элчиси Заробиддин Қосимий дунёдаги энг йирик чарм саноати шаҳарларидан бири ҳисобланган Роббикига ташриф буюриб, шаҳар иши билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Шаҳар фаолияти билан танишиш чоғида Тожикистон вакили унинг ишлаб чиқариш ва тижорат имкониятлари билан таништирилди.
Кейинроқ Заробиддин Қосимим аҳоли пункти раҳбари Маҳмуд Маҳрез билан учрашув ўтказди ва унда Тожикистон билан ҳамкорлик йўллари муҳокама қилинди.