Ҳиндистонда ҳарбий база ҳужумга учради

Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Панжоб штатида жойлашган ҳарбий базага уюштирилган қуролли таҳдид натижасида тўрт киши ҳалок бўлди. Ҳиндистон армияси вакили сўзларига кўра, ҳодиса Батинда вилоятида маҳаллий вақт билан 04:35 да содир бўлган.
Ҳозир мажмуа атрофи ўраб олинган, қидирув ишлари олиб бориляпти. Батинда полициясининг юқори лавозимдаги зобити Гулнит Сингх Кхурана “NDTv” телеканалига берган интервьюсида воқеа “шахсий адоват” туфайли юз бергани, террор эмаслигини қайд этган.