Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан учрашди

17 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Пекинда Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хуннинг билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини кенгайтиришга катта аҳамият беришимизни таъкидлади.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама муносабатларда парламентлар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, муҳим мавқега эга бўлган партиялараро алоқалар масаласига эътибор қаратилди.
Томонлар, шунингдек, давр талабларидан келиб чиққан ҳолда фан, таълим, маданият ва гуманитарлик соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлашни кўриб чиқдилар.