Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Циан шаҳрида «Чжитсун Литий» кончилик компанияси директорлар кенгаши раиси Нан Жинсини қабул қилди
18 май куни Циан шаҳрида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – миллат пешвоси , Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали «Чжитсун Литий» кончилик компанияси директорлар кенгаши раиси Нан Жинсини қабул қилди.
Учрашувда Тожикистон ва Хитой Халқ Республикасининг Литиум кончилик компанияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Тожикистонда қўшма корхоналар ташкил этиш, юқори қўшимча қийматга эга ва жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уни экспорт қилиш каби самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг манба ва имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.
Мустақиллик йилларида Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан хорижий сармояни жалб этиш ва қўшма саноат корхоналари ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиб, тадбиркорларга турли имтиёзлар берилди.
Учрашув чоғида«Чжитсунг Литий» ( Zhicun Lithium Co.Ltd) кончилик компанияси минерални қайта ишлаш ва литий тузини ишлаб чиқариш бўйича кўплаб базаларга эга эканлиги маълум қилинди. Компания ўз фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадига эришиш учун дунёнинг бир қатор мамлакатларида ишлаб чиқариш марказларига эга.