Қозоғистон ва Хитой виза тартиби бўйича ҳужжат имзолади
Қозоғистон ва Хитой ўртасида фуқароларни сайёҳлик ва тадбиркорлик мақсадидаги сафар учун талаб қилинадиган виза тартибидан озод қилиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди, деб хабар тарқатди Қозоғистон Президенти матбуот хизмати.
Мамлакат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев кеча давлат ташрифи билан Хитойга борди. Ахборотда келтирилишича, ташрифнинг биринчи куни у ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказган.
Аввалроқ мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида ушбу ҳужжат икки мамлакат фуқароларидан ўзаро сафар чоғида давлат чегарасидан ўтган пайтдан бошлаб 30 кун виза талаб қилинмаслиги, ярим йил давомида жами 90 кун визасиз юриш мумкинлигини назарда тутиши таъкидланган эди.