Хитой Халқ Республикаси, Циан шаҳридаги Фуронг боғидаги маданий дастур
18 май оқшомида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Циан шаҳрининг “Фуронг” боғида Хитой Халқ Республикаси театрлаштирилган маданий дастурда “Марказий Осиё-Хитой маданияти ва санъати йили”нинг очилиш маросими ҳамда Марказий Осиё-Хитой ёшлари маданият фестивалида иштирок этди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлат раҳбарларини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси, Хитойнинг биринчи хоними Пен Лиюан хоним самимий кутиб олди.
Суратга тушиш маросимидан сўнг Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларига “Марказий Осиё – Хитой маданияти ва санъати йили”нинг бошланиши муносабати билан ранг-баранг театрлаштирилган маданий дастур тақдим этилди.