Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳридаги “Муроджон” фермер хўжалигида шоли экиш ва эрта пиёз йиғиштириб олиш жараёни билан танишди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрига амалий ташрифи доирасида “Муроджон” фермер хўжалигида бўлиб, бу борадаги ишлар жараёни билан яқиндан танишди.
“Муроджон” фермер хўжалиги кўп қиррали бўлиб, Турсун Тўйчиев қишлоғида жойлашган бўлиб, 2018-йилда Мадраҳимовлар оиласи томонидан ташкил этилган. Хўжалик балансида 64 гектар ер бўлиб, шундан 1,2 гектарига эрта пиёз, бир гектарига буғдой экилади.
Айни пайтда фермер хўжалигида 54 нафар фуқаро доимий иш билан банд бўлиб, уларнинг аксарияти атрофдаги маҳаллаларда яшовчилардир. Деҳқонлар эрта пиёздан 100 тоннадан ортиқ ҳосил олиш ниятида.
“Муроджон” фермер хўжалигининг асосий фаолият йўналишларидан бири шоли етиштириш бўлиб, жорий йилда бир гектар майдонда ушбу турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилмоқда. Айтиш керакки, деҳқончилик ерларида шолининг такрор ҳосили бор, бунгача меҳнаткашлар асосий экинга карам экиб, мўл ҳосил олишган.
Муҳтарам юртбошимиз Эмомали Раҳмон эрта пиёз ўрим-йиғими, шоли экиш жараёнида фермерлар билан самимий суҳбат қуриб, ердан самарали ва оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, давлатимиз сиёсатини қўллаб-қувватлаётгани учун уларга миннатдорлик билдирди.