Ташқи ишлар вазири ўринбосари Чехия элчиси билан учрашди

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Ҳусайнзода Чехия Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Вацлав Йилекни қабул қилди.
Учрашувда Тожикистон ва Чехия ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида икки мамлакатнинг тенг ҳуқуқлилиги юзасидан фикр алмашилди.