Туркия ва Қатар Сурия шимолида қочқинлар учун 1 миллионга яқин уй қуради
– Мазкур лойиҳа суриялик қочқинларни ватанига қайтариш учун амалга оширилмоқда, деди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ўзининг Анқарада сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида.
“Биз Сурия шимолида 500 минг қочқинни брикет уйларга жойлаштиришга киришдик. Суриялик қочқинларни ватанига қайтариш учун Қатар билан биргаликда 1 миллионга яқин уй бунёд этиш лойиҳасини амалга оширамиз”, – деди Эрдоған.
Расмий маълумотларга кўра, суриялик 3,5 миллион қочқин Туркияда бошпана топган. Мухолифат эса қочқинлар сони 10 миллионга етади, демоқда. Мухолифат альянсидан президентликка ягона номзод Камол Қиличдорўғли агар сайловда ғалабага эришса барча қочқинларини ватанига қайтариб юборишни ваъда қилмоқда.