Музаффар Ҳусейнзода Томас Данестад билан учрашиб, суҳбатлашди
Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Ҳусейнзода Швеция Қироллигининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Томас Данестад ва Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Раймундас Кароблисни қабул қилди. Бу ҳақда “Овози тожик” радиоси мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Ушбу учрашувда томонлар Тожикистон Республикаси ва Швеция Қироллиги ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ҳамда Европа Иттифоқи билан алоқаларни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, Швеция ҳукумати 2023-йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқи кенгашига раҳбарликни ўз қўлига олади.