Шаҳринав ноҳиясида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди
21 июл куни Шаҳринав ноҳиясида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 200 нафардан ортиқ аҳоли ва иш изловчилар иштирок этди. 7 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 5 нафар фуқарога касб-ҳунар ўрганиш учун рўйхатга олинди.
Бўш иш ўринлари ярмаркаси ноҳия меҳнат ва бандлик агентлиги ташаббуси билан ўтказилиб, ташкилот ва муассасалар томонидан 112 та иш ўринлари таклиф этилди. Шунингдек, ушбу ярмаркада “Роғун” ГЭСи томонидан 1332 иш ўрни таклиф этилди.
Мутасаддилар бундай ярмаркаларни шаҳар ва қишлоқлардаги маҳаллаларда ташкил этишга қарор қилди.