Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Туркманистонга амалий ташрифи

4 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш учун Туркманистонга ташриф буюрди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президентини Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси Раиси, Бош вазир ва бошќ мансабдор шахслар кузатдилар.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар бўйича ёрдамчиси ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилмоқда.