Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Туркманистонга амалий ташрифи бошланди

4 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрига Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш учун келди.
Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон – Тожикистон давлати раҳбари Эмомали Раҳмонни кутиб олиш мақсадида самолёт олдидан махсус ўтиш йўлаги ётқизилиб, унинг икки томонида фахрий қоровул саф тортди.
Туркманистоннинг олий мартабали вакиллари олий мартабали меҳмон – Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни юксак ҳурмат ва самимийлик билан илиқ кутиб олди.
Миллий либослар кийган туркман ёшлари олий мартабали меҳмонга гулдасталар, нон-туз тортиќ қилдилар.