ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ҚОСИМ-ЖОМАРТ ТОКАЕВ БИЛАН МУЛОҚОТИ
14 сентябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати шаҳар Қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Президенти муҳтарам Қосим-Жомарт Токаевнинг мулоқоти бӯлиб ӯтди.
Учрашувда мамлакатларнинг стратегик шериклик ва иттифоқчиликка оид қатор масалалари, шунингдек, 14 ва 15 сентябр кунлари Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги тадбирлар кун тартиби муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, устувор савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги самарали алоқалар ҳамда бир неча кун аввал Тожикистонда бўлиб ўтган Тожикистон ва Қозоғистон ишбилармонлари форуми якунларидан мамнунлик билдирилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам самарали муҳокама бўлиб ўтди.