ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ САДИР ЖАПАРОВ БИЛАН МУЛОҚОТИ
14 сентябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати шаҳар Қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюрган Қирғизистон Республикаси Президенти муҳтарам Садир Жапаров билан учрашди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити якунлари минтақамиздаги ижобий жараёнлар ривожига самарали хизмат қилишига ишонч билдирди.
Учрашувда томонлар кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари билан узвий боғланган Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласига эътибор қаратиб, мунтазам сиёсий мулоқотни, хусусан, олий даражада давом эттиришни қўллаб-қувватладилар.
Учрашувда шунингдек ,томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар ҳам муҳокама қилинди.