ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ ТУРКМАНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ СЕРДАР БЕРДИМУҲАММЕДОВ БИЛАН МУЛОҚОТИ
14 сентябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати шаҳар Қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюрган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳаммедов мулоқоти бӯлиб ӯтди.
Учрашув асносида Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда 14-15 сентябр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити кун тартиби муҳокама қилинди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистон Президентини Тожикистонга ташрифини қутлаб, бўлажак учрашувлар натижалари минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш омили бўлишига ишонч билдирди.
Учрашувда савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун Тожикистон ва Туркманистон Ҳукуматлараро комиссияси фаолиятини жонлантириш зарур деб топилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди