ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ ӮЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ БИЛАН МУЛОҚОТИ

14 сентябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати шаҳар Қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Учрашувда икки давлатнинг стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари доирасидаги ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари, шунингдек, Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги тадбирлар кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча даражаларда изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар ва бўлажак учрашувлар натижалари уларни янада ривожлантиришга самарали хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Суҳбат чоғида томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон томонига Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Тожикистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирилди.
Учрашувда Президентлар айрим минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар.