ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ИЛҲОМ АЛИЕВ БИЛАН МУЛОҚОТИ
14 сентябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати шаҳар Қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон фахрий меҳмон сифатида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюрган Озарбайжон Республикаси Президенти муҳтарам Илҳом Алиев билан учрашди.
Учрашув жараёнида Тожикистон ва Озарбайжон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг барча масалалари муҳокама қилинди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олий мартабали меҳмоннинг Тожикистонга ташрифини қутлаб, Озарбайжон Республикаси раҳбарининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитидаги иштироки икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг омили бӯлишига ишонч билдирди.
Учрашувда томонлар Озарбайжон Республикаси Президентининг жорий йил май ойида Тожикистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш, устувор савдо-иқтисодий , маданий-гуманитар ва томонлар учун манфаатли бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратдилар.
Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибининг алоҳида масалалари ҳам муҳокама қилинди.