МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ БЕШИНЧИ МАСЛАҲАТ УЧРАШУВИ

14 сентябр куни Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи маслаҳат учрашуви ўз ишини бошлади.
Олий даражадаги саммит Миллат қасри биносида ўтказилди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокчи давлатлар раҳбарлари ва тадбир меҳмонларини самимий кутиб олди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи маслаҳат учрашувида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳаммедов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва фахрий меҳмон – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирок этдилар.
Давлатлар раҳбарлари минтақа мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг кенг кўламли долзарб масалаларини муҳокама қилиб, устувор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, дўстлик ва яхши қўшничилик асосларини мустаҳкамлаш, минтақа маданий ва гуманитар муҳитини янада ривожлантириш соҳаларидаги кенг ҳамкорликлар истиқболларини муҳокама қилдилар.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб учрашувнинг барча иштирокчилари – Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва бошқа меҳмонларнинг Тожикистонга ташрифини қутлади.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар шарофати билан Марказий Осиё изчил равишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик минтақасига айланиб бораётгани таъкидланди. Энг муҳими, халқларимиз ана шу саъй-ҳаракатлар самарасидан баҳраманд бўлмоқда.
Маслаҳат учрашувларимиз асосини ишончли, ошкора, конструктив мулоқотлар, шунингдек, минтақанинг умумий муаммоларини келишилган ҳолда ҳал этиш ташкил қилади.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сўнгги беш йил давомида минтақа давлатлари жаҳон ҳамжамиятида тинчликни мустаҳкамлаш ва устувор ривожланишни таъминлашга қаратилган ўнлаб ташаббусларни илгари сурганини таъкидлади. Буларнинг барчаси Марказий Осиёни яқин келажакда барқарор, иқтисодий ривожланган ва ғоят гуллаб-яшнаган минтақага айлантириш жараёнининг қайтарилмаслигидан далолат беради.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон бугунги юбилей маслаҳат учрашуви мамлакатларнинг қардош халқлар манфаати йўлида давлатлараро ҳамкорликни кўп томонлама мустаҳкамлаш борасидаги қатъий сиёсий иродасининг яна бир тасдиғи бўлишини ишонч билан таъкидлади.
Тожикистон ташаббуси билан минтақа давлатлари кўмагида давлатлар раҳбарлари маслаҳат учрашуви доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Навбатдаги учрашувга тайёргарлик жараёнида элликка яқин тадбир ўтказилди.