МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТ РАҲБАРЛАРИНИНГ “ФАХРИЙ НИШОН” ОЛИЙ МУКОФОТИНИ ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ

14 сентябр куни Туркманистон халқи Миллат пешвоси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов Тожикистон Республикасига ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмонни Миллат қасри ёнида Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали кутиб олди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистон халқи Миллат пешвоси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳаммедовни самимий қабул қилиб, унинг Тожикистонга ташрифини қутлади.
Миллат қасрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи маслаҳат учрашуви доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Олий мукофотни топшириш маросими Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Озарбайжон Республикаси Президенти иштирокида бўлиб ўтди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи маслаҳат учрашувида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари Қарори билан Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, минтақа давлатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликларини кенгайтириш, минтақа мамлакатларининг муштарак манфаатлари ва ташаббусларини жаҳон миқёсида илгари суришга қўшган ҳиссаси, шунингдек, бунёдкорлик ва узлуксиз тараққиётга йўналтирилган кўп йиллик саъй-ҳаракатлари учун олий мукофот – “Фахрий нишон”ни Туркманистон халқи Миллат пешвоси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳаммедовга тантанали вазиятда топширди.
Туркманистон халқи Миллат пешвоси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга самимий меҳмондорчилик ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига кўрсатган юксак эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.