МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ВА АМЕРИКА ҚӮШМА ШТАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ САММИТИ

19 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Америка Қӯшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрида “Марказий Осиё ва Америка Қўшма Штатлари” давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Анжуман Америка Қўшма Штатлари Президентининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини кутиб олиши ва иштирокчиларнинг эсдалик учун суратга тушиши билан бошланди.
Форум иши Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденнинг кириш сўзи билан очилди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ӯз чиқишларида йиғилиш кун тартибидаги муҳим масалалар ва анжуман қатнашчи давлатларининг манфаатли ҳамкорликларини янада мустаҳкамлашга доир қатор таклифлар билдирдилар.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бугунги учрашув натижалари “Марказий Осиё – Америка Қўшма Штатлари” минтақасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Тожикистон мамлакатларнинг иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, сув-энергетика ва барқарор ривожланишнинг бошқа долзарб масалаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Тожикистон “яшил иқтисодиёт”ни илгари суриш бўйича долзарб вазифа доирасида яшил энергетикани ривожлантиришга биринчи даражали эътибор қаратмоқда”, деб таъкидлади мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон.