ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ САММИТИДА ҚАТНАШДИ

19 сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йорк шаҳрида жойлашган қароргоҳида “Молия ва сармояларни сафарбар қилиш, шунингдек, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш воситалари” мавзусида Барқарор ривожланиш мақсадлари саммити бўлиб ўтди.
Саммит йиғилишида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, бошқа давлатлар раҳбарлари, халқаро экспертлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Барқарор ривожланиш мақсадлари саммитида мазмунли нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ӯз нутқида молиялаштириш муаммоларини ҳал этиш йӯлларини топиш, унинг мамлакатлар тараққиётига таъсир этувчи омилларини бартараф этиш ва саммит кун тартибидаги бошқа муҳим масалаларига доир фикр билдирди.
Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти тараққиётни молиялаштириш масаласи Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш жараёнининг муҳим омилларидан бири сифатида қаралаётганини аниқ англаши зарурлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро молия тизими тузилмасини замонавий дунёнинг бугунги воқелиги билан боғлиқ ҳолда янгилашни зарур деб ҳисоблади.
«Мамлакатлар ривожланаётган давлатларнинг 2030 – Кун тартибини амалга оширишлари учун қулай халқаро муҳитни яратиш мақсадида масъулиятли пул-кредит сиёсатини йӯлга қӯйиб, макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришни кучайтириши зарур», — қайд этди Тожикистон Республикаси Президенти.