Давлат раҳбари иш йиғилиши ўтказди

27 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали, мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода, Президент Ижроия аппарати раҳбари, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирокида иш йиғилиши ўтказди.
Миллий иқтисодиёт соҳаларидаги ишларнинг ҳолати, ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш, олдинда турган қиш мавсумига тайёргарлик, жумладан, ижтимоий муассасалар, аҳоли, йўл-транспорт инфратузилмасини совуқ мавсумга тайёрлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиш иш йиғилишининг асосий масалаларидан эди.
Давлат раҳбари мазкур масалалар бўйича йиғилиш иштирокчилари ва бошқа органлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.
Миллат пешвоси ёшларнинг ҳарбий хизматга кузги даъвати ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш, шунингдек, Қуролли кучлар ҳарбий хизматчиларини кийим-кечак ва озиқ-оқват билан янада яхшироқ таъминлаш масаласини алоҳида таъкидлади.