Тожикистонлик кино усталари 15 – Тошкент халқаро кинофестивалига етиб келди
Бугун, 29-сентябр куни Тожикистондан катта делегация «Ипак йўли дурдонаси » 15- Тошкент халқаро кинофестивалида қатнашиш учун етиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда Тожикистон Республикасининг Ӯзбекистон Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Абдуҷаббор Раҳмонзода ва ташкилотчилар карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олишди. Бу ҳақда «Овози тоҷик» радиоси ӯзбек бӯлими муҳаррири Дурдона Расулова хабар берди.
«Тоҷикфилм» ДМ бош директори Маҳмадсаид Шоҳиён бошчилигидаги маданиятшинос, режиссёр, артист, продюсер ва журналистлардан иборат катта делегация келди. Шарофат Арабова, Исфандиёр Ғуломов, Лутфулло Давлатзода, Махмадулло Таваров, Акмал Абдуллозода, Файзулло Файзов, Моҳпайкар Ёрова, Муҳиддин Музаффар, Қандил Тоиров, Атхамхон Пиров, Манзарали Шерали ва бошқа санъаткорлардан иборат делегация мазкур кинофестивалда иштирок этиш учун ӯз ижод намуналари билан келишган.
Кинофестивал доирасида Ӯзбекистон ва Тожикистон киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинаётган «Юлдузлар шуъласи – Жомий ва Навоий» кинолойиҳаси тақдимоти ва Тожик киноси кунлари бӯлиб ӯтади.
Таъкидлаш жоизки, «Ипак йўли дурдонаси» 15-Тошкент Халқаро кинофестивали 2-октябргача бӯлиб ӯтади ва ёпилиш маросими Самарқанд шаҳрида бӯлиши режалаштирилган.