Тожикистон делегацияси Тошкент халқаро кинофестивали «Қизил йӯлаг» ида

Бугун, 29-сентябр куни “Ипак йўли дурдонаси” XV Халқаро Тошкент кинофестивали бошланди. Мазкур кинофестивал 29-сентябрдан 2-октябргача бӯлиб ӯтади.
Мазкур кинофестивалда дунёнинг 52 давлатидан 300 га яқин киноижодкорлар, актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва таҳлилчилар иштирок этишмоқда. Бу йилги кинофестиваль “Кино 5 кунда”, “Миллий кино”, “Марказий Осиё киноси” танловлари, 100 дан ортиқ тадбирлар, тақдимот ва намойишлар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарсларини ўз ичига олади.
«Тоҷикфилм» ДМ бош директори Маҳмадсаид Шоҳиён бошчилигидаги 21-кишидан иборат катта делегация ҳам бошқа давлатлар қатори тантанали очилиш маросимида «Қизил йўлакча» га ӯзгача чирой бағишлашишди.
Шундан сўнг «Киночилар уйи» нинг катта залида очилиш маросими бошланди, Ӯзбекистон Президент администрацияси департамент раҳбари Одил Абдураҳмонов Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кинофестивал иштирокчиларига йӯллаган салом-табригини ӯқиб эшиттирди, Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори, 15-Тошкент Халқаро кинофестивали бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам нутқ сӯзлади ва кинофестивалнинг рамзий байроғи кӯтарилди. Франсуз актёри, “Такси” филмининг юлдузи Фредерик Дифентал тантанали кечанинг махсус меҳмони бўлди. У томошабинлар ҳузурига ўзбек миллий либосида чиқиб, “Андижон полка”сига рақсга тушди.
Очилиш маросимида Миллий кино танлови ғолиблари ҳам тақдирланди. Ҳошим Арслонов, Раъно Шодиева, Али Ҳамроев, Қамара Камолова, Зулфиқор Мусоқов каби машҳур номлар яна бир маротаба ўзбек киносининг энг яхши намояндалари сифатида эътироф этилди.
Кинофестивальда жорий йилги Канн (Франция) кинофестивалида ғолиб топилган, француз режиссёри Жюстин Триенинг «Қулаш анатомияси» (Anatomie D’Une Chute) фильми намойиш этилди
Бу йилга кинофестивалга Сами Насери, Фредерик Дифенталь (Франция), Эмир Кустурица (Сербия), Федор Бондарчук (Россия), Кшиштофф Занусси (Польша), Паула Карруэга (Аргентина) сингари дунё киносининг таниқли намояндалари иштирок этишмоқда. Кинофестиваль тадбирлари, кино намойишлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Урганч сингари йирик шаҳарларида ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур кинофестивал 2-октябр санасига қадар давом этади.
Дурдона Расулова, Тошкент.