«Юлдузлар шуъласи – Жомий ва Навоий» кинолойиҳаси тақдимоти бӯлди
Бугун, 30-сентябр куни 15-Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «Ягона ӯтмиш-ягона келажак» Марказий Осиё киноларинг очилиш маросими ӯтказилди. Бу ҳақда «Овози тоҷик» радиоси ӯзбек бӯлими муҳаррири Дурдона Расулова хабар берди.
Дастлаб, Тожикистон ва Ӯзбекистон киноижодкорлари биланҳамкорликда суратга олинаётган «Юлдузлар шуъласи – Жомий ва Навоий» кинолойиҳаси тақдимоти бӯлиб ӯтди. Тадбирда Ӯзбекистон Кинематография агентлиги директори, 15-Тошкент Халқаро кинофестивали бош директори Фирдавс Абдухолиқов ва «Тоҷикфилм» ДМ бош директори Маҳмадсаид Шоҳиён дӯстона нутқ сӯзлашди.
» Аввало дӯст ва биродар Ӯзбекистон халқига бунақа хурмат ва эҳтиром учун ӯз миннатдорлигимни билдираман. Орамизда кӯп асрлик ӯтмиш, кӯп асрлик анъаналар мавжуд. Албатта буларни давом эттиришни истаймиз. Шунинг учун ҳам адабиётимизнинг икки забардаст ижодкорлари Жомий ва Навоийга бағишланган кинони ҳамкорликда суратга олишга бел боғлаганмиз. Бу осон иш эмас албатта лекин биродарим билан биргаликда ҳаракат қиламиз.
Фурсатдан фойдаланиб шу ердаги барчани яқинда Тожикистон Республикасида 15-19- октябр санасида бӯлиб ӯтадиган «Тоҷи Сомон» халқаро кинофестивалига таклиф қиламан» – деди нутқи давомида «Тоҷикфилм» ДМ бош директори Маҳмадсаид Шоҳиён.
Ӯз совғасини Ӯзбекистон Кинематография агентлиги директори, 15-Тошкент Халқаро кинофестивали бош директори Фирдавс Абдухолиқовга топширди.
Сӯнг, мазкур лойиҳанинг режиссёрлари тожикистонлик режиссёр Файзулло Файзов, ӯзбекистонлик режиссёр Дилмурод Масаидов саҳнага чиқишди ва филм локациялари бӯйича тайёрлаган видеороликларини намойиш этишди. Шундан сӯнг, маҳоратли актиёрлар томонидан алломалар сиймоси гавдалантирилди.