БЎСТОН ШАҲРИДА ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИНИ ДЕЛИМИТАЦИЯ ВА ДЕМАРКАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТОЖИКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ҲУКУМАТ ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023 йилнинг 16 октабр куни Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг топшириқларига биноан Тожикистон Республикасининг Бӯстон шаҳрида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациялари раҳбарлари Саймумин Ятимов ва Қамчибек Тошиевларнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ховар» ТМААга Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитетидан хабар берилди.
Учрашувда делегациялар раҳбарлари Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараси лойиҳасининг қолган участкаларида ўтиш чизиғини белгилаш бўйича томонларнинг келишувларини амалга ошириш жараёнидан мамнун эканликларини билдирдилар.
Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг топографик ишчи гуруҳи ва ҳуқуқий масалалар бўйича ишчи гуруҳига ишларни жонлантириш ва мавжуд барча чегараолди масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Делегациялар раҳбарлари ишчи гуруҳлар ишини сарҳисоб қилар экан, 2023 йилнинг 2 октябридаги 44-протоколнинг имзоланишини жорий масалаларни амалга ошириш ҳамда Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнини жадаллаштиришдаги аҳамиятини яна бир бор таъкидлаб, унинг бандларини кечиктирмасдан татбиқ этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди.