«Кокул» чегара пости фойдаланишга топширилди
19 октбр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти , Қуролли кучларнинг Олий Бош қўмондони, армия генерали муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб Фархор ноҳиясидаги «Кокул» чегара постини фойдаланишга топширди.
Чегара постида энг юқори даражадаги хизмат кўрсатиш, ўқитиш, турар жой, техник хизмат кўрсатиш ва бошқа зарур шароитлар яратилган.
Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Лахш, Хатлон вилоятининг Шамсиддин Шоҳин, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Рўшон, Ишкошим, Мурғоб ва Хоруғ шаҳру ноҳияларида видеоалоқа воситаси орқали чегара постларини фойдаланишга топширди. Чегара постлари командирлари Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Олий Бош қўмондонига ходимларнинг давлат чегарасини ҳимоя қилишга тайёрлиги тўғрисида рапорт беришди.
Шу куни Тожикистон Республикаси чегарасида жами 24 та чегара пости ва 96та офицерлар учун турар-жой фойдаланишга топширилди, натижада 1450 нафар офицер ва аскарга хизмат кўрсатиш ва яшаш учун муносиб шароитлар яратилди.