Маданият саройи қурилишига тамал тоши қўйилди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Фархор ноҳияси марказида Маданият саройи қурилиши учун тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.
Таъкидланганидек, Маданият саройи биноси 3 қават ва 700 ўринга мўлжалланган.
Ушбу иншоотнинг буюртмачиси- Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг Ҳукумат иншоотларини қуриш дирекцияси бўлиб, ободонлаштириш ва қурилиш ишлари доирасида 0,65 гектар майдонда 35 миллион сомоний эвазига қурилади.
Лойиҳа «САНИОСП» ОАЖ мутахассислари томонидан тайёрланган.
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон Фархор ноҳиясидаги Маданият саройининг қурилиш лойиҳаси билан танишар экан, мутасаддиларга лойиҳалаш ва қурилиш ишларини юқори савияда бажариш бўйича фойдали кўрсатма ва маслаҳатлар берди.
Ушбу маданий объект қурилиши билан ноҳия маданият арбоблари фаолияти учун шароит янада яхшиланиши, ноҳия маркази қиёфаси янада чирой очиши таъкидланди.