48-ўрта умумтаълим муассасаси биносини фойдаланишга топширди
19 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Кўлоб шаҳрида 48-ўрта умумтаълим муассасаси биносини фойдаланишга топширди.
Икки қаватдан иборат янги ўқув биноси Кўлоб шаҳри Зиракий жамоатининг Сангпар қишлоғида Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг дастур ва ҳидоятлари асосида Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги шарафига бюджет маблағлари ҳисобига бунёд этилган.
Мактабнинг умумий майдони 1,75 гектарни ташкил қилиб, ўқув биносининг ўзи 748 метр квадрат майдонда бунёд этилган ва икки сменада 640 нафар ўқувчини таълим билан қамраб олиш кўзда тутилган.
Иншоотнинг фойдаланишга топширилиши билан 40 нафар ўқитувчи мутахассислар иш жойи ва яхши маош билан таъминланди.
Янги маърифат маскани 12та синфхона, жумладан, химия, физика, ахборот технологиялари, ўғил болалар ва қиз болалар учун алоҳида меҳнат таълими кабинетлари, ўқув залига эга кутубхона ва 4та иш кабинетидан иборат.
Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш ва ўқувчиларни турли спорт турларига жалб қилиш мақсадида ўқув биноси ёнида 375 метр квадрат майдонда спорт майдончаси қурилган.
Иншоотнинг фойдаланишга топширилиши Сангпар ва Баҳористон қишлоқлари аҳолиси фарзандларини таълим ва тарбия билан қамраб олиш учун кенг ва қулай имконият яратди.