Ҳамдоний оромгоҳи зиёрат қилинди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Кўлоб шаҳрида ўтганлар хотирасига эҳтиром белгиси сифатида Шарқ алломаси ва мутафаккири Мир Сайид Али Ҳамдоний оромгоҳини зиёрат қилиб, Қуръони Карим оятларини тиловат қилиш билан мустақил Тожикистонда тинчлик ва осойишталик барқарорлиги, мамлакат аҳолисининг осуда ҳаёти ва Ватанимиз ривожу равнақи учун эзгу дуои фотиҳа қилди.
Тожик халқининг ушбу тарихий шахси мақбараси ва оромгоҳ ҳудуди мустақиллик йилларида тўлиқ таъмирланиб ва янгиланиб, обод ва гўзал масканга айланди, ҳар куни бу масканни зиёрат ва томоша қилиш учун юзлаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюради.
Мир Сайид Али Ҳамадониӣ илм ва маърифат оламининг таниқли арбоби бўлиб, аллома инсонлар биродарлиги ва тенглиги мақоми, эҳсон ва мурувват, илму маориф ва маърифатнинг одамлар тарбиясидаги ўрни, тинчлик ва осойишталик, тинчлик ва бағрикенглик маданиятини тарғиб этишни эътироф этганлиги туфайли бутун дунёга танилди ва бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида унинг кўплаб ихлосмандлари ва издошлари бор.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон шаҳар раҳбарияти ҳамда Мир Сайид Али Ҳамадоний номидаги Адабий мерос ва ёзма асарлар музейи масъулларига ушбу тарихий маскан ҳудудини янада кўркаму обод этиш, маҳаллий ва хорижий меҳмонларни юқори савияда кутиб олиш юзасидан аниқ дастур ва кўрсатмалар берди.