Янги мактаб биноси фойдаланишда

19 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Кўлоб шаҳрида 42-сонли ўрта умумтаълим муассасасининг қўшимча биноси фойдаланишга топширди.
Янги ўқув биноси икки қаватдан иборат бўлиб, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг маърифатпарварлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги истиқболига бунёд этилган.
Қўшимча ўқув биноси икки сменада 480 нафар ўқувчи таҳсил олиши учун мўлжалланган ва 10та синфхона, жумладан, физика, биология, химия, ахборот технологиялари, ўқитувчилар кабинети, мактабгача тарбия синфхонаси ва бошқа ёрдамчи иншоотлардан иборат бўлиб, турли ўқув жиҳозлари ва қуроллари билан таъминланган.
Кўлоб шаҳридаги 42-сонли ўрта умумтаълим муассасаси янги биносининг ишга туширилиши билан муассаса синфхоналари сони 25тага етди ва ўқувчилар учун жой етишмовчилиги муаммоси тўлиқ бартараф этилди. Мактабда 30 нафардан ортиқ ўқитувчилар ишга жалб этилган.
Бино Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг тараққиёт шериклари билан ҳамкорлиги доирасида “Ўрта мактаблар янгиланиши ва қурилишини давом эттириш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи томонидан “Маориф соҳасини ривожлантириш миллий стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида бунёд этилган.