Янги шифохона очилди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Кўлоб минтақасининг Руҳий касалликлар ва наркология шифохонасини фойдаланишга топширди.
Соғлиқни сақлаш соҳаси иншооти 4 қават ва ертўладан иборат бўлиб, унинг майдони 5 минг 658 метр квадратни ўз ичига олади. Қурилиш ишлари “Фариддун” Масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан амалга оширилган.
Лойиҳага кўра, мазкур бинода ҳам наркологик ва ҳам руҳий-психологик касалликлар даволанади.
Мазкур шифохонада 40та ётоқ ўрни, 8та бўлим, жумладан, алкоголизмга чалинган аёллар ва эркаклар бўлими, наркология, суд-тиббий экспертиза, ўсмирлар наркологияси, реанимация ва таҳлил бўлимлари мавжуд бўлиб, барча бўлимлар бугунги кун талабларига жавоб беради.
Шифохона ертўласида поликлиника, клиник лаборатория, ташхис қўйиш ва наркологик экспертиза бўлими, шунингдек, Кўлоб минтақасининг суд-тиббий экспертиза маркази жойлашган.
Шифохона асбоб-ускуналари, жумладан, сунъий нафас олиш аппарати (ИВЛ), оксегенератор, УЗИ, ташхис қўйиш каравотлари ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун асосий қурилмалар мамлакат хорижидан келтирилган бўлиб, беморларни тўлиқ ва ўз вақтида даволашга хизмат қилади.