Вашингтон хавфли пойтахтми?
АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Вашингтонни дунёдаги энг хавфли пойтахт, деб атади.
– Вашингтон кир, жиноятга тўла ўлим тузоғига айланди, – деб ёзган у. – Ҳозир, назаримда, бу шаҳар ер юзидаги энг хавфли пойтахт. Трамп сайловда ғолиб чиқса, шаҳарни “тозалаш, таъмирлаш ва қайта тиклаш”га ваъда берди.
Uza.uzга кура, аввалроқ собиқ давлат раҳбари Жо Байден маъмуриятини миграция сиёсати билан АҚШни “ахлатхонага айлантирган”и учун танқид қилиб, “Пойтахт уйсизлар, гиёҳвандлар ва хавфли жиноятчилар билан тўлиб кетди”, дея таъкидлаганди.