ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЯНГИ ЭЛЧИЛАРДАН ИШОНЧ ЁРЛИҚЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

23 октябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор хорижий мамлакатларнинг янги фавқулодда ва мухтор элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида Тожикистон Республикаси Президентига Туркманистон элчиси Аймурад Кочмурадов, Эрон Ислом Республикаси элчиси Алиризо Ҳақиқиён, Покистон Ислом Республикаси элчиси Саид Сарвар, Германия Федератив Республикаси элчиси Йорк Шуграф, Франция Республикаси элчиси Элза Пинёл хоним, Швейцария Конфедерацияси элчиси Салман Бал, Мӯғулистон элчиси Доржийн Баярхуу, Ветнам Социалистик Республикаси элчиси Фам Тхай Нии Май хоним, Филиппин Республикаси элчиси Мария Агнес Магласанг Сервантес хоним ва Корея Халқ Демократик Республикаси элчиси Син Хон Чхол ӯз мамлакатлари раҳбарларининг салом ва эзгу тилакларини етказган ҳолда, ишонч ёрлиқларини топширдилар.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз нутқида барча элчиларни Тожикистон Республикасидаги шарафли ва масъулиятли вазифага тайинланганлари муносабати билан самимий табриклаб, уларнинг самарали фаолияти мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида муҳим омил бӯлишига ишонч билдирди.
Миллат пешвоси Тожикистон мамлакатлар билан дӯстона муносабатлар ва кӯп қиррали манфаатли ҳамкорликларни изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашни «очиқ эшиклар» усули асосида амалга оширилаётган ташқи сиёсатининг ажралмас қисми деб билишини таъкидлади.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон мамлакатлар ӯртасидаги икки томонлама ва кӯп томонлама даражадаги ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.
Мамлакат Президенти ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидаги нутқида мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий, савдо, маданий-гуманитар ва томонлар учун манфаатли бӯлган бошқа устувор йўналишларда ӯзаро муносабатларни ривожлантиришга доир имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг Туркманистон, Эрон Ислом Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Франция Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Мӯғулистон, Ветнам Социалистик Республикаси, Филиппин Республикаси ва Корея Халқ Демократик Республикаси билан дўстлик алоқалари ва кўп қиррали манфаатли ҳамкорликларини мустаҳкамлашга доир сӯз юритди.