МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ВАҲДАТ ШАҲРИДА

25 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрида кузги экин экиш жараёни ва деҳқонлар меҳнати натижалари билан танишди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон шаҳарнинг Абдулло Абдулвосиев номидаги жамоатида «Лола», «Манзура» ва «Қодир» деҳқон хўжаликларидаги кузги экин экиш ва сабзавот етиштириш жараёни билан танишди.
Абдулло Абдулвосиев номидаги қишлоқ деҳқонлари кузги пиёз ва ғалла экиш ишларини амалга ошириб, ерларни эртанги картошка экиш учун тайёрламоқдалар.
Жамоат ҳудудида 2225 гектар экин майдони мавжуд бӯлиб, шундан 1888 гектари суғориладиган ерлардир. Меваю узум, бошоқли экинлар, сабзавот, картошка, полиз экинлари ва пахта ишлаб чиқариш қишлоқ аҳолиси фаолиятининг асосий йӯналишини ташкил қилади.
Асосий экинда меҳнаткашлар ғалла, дуккаклилар, пиёз, картошка ва бошқа экинлар парваришини йӯлга қӯйдилар. Такрорий экин ҳисобига эса, дон учун маккажӯхори, карам, бодринг ва чорва озуқаси етиштирилди.
Айни пайтда дала ишлари барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда давом этмоқда ва асосан шунинг ҳисобига истеъмол бозори эртанги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади.
Давлат бошлиғи деҳқонлар фаолияти билан танишганидан сӯнг Ваҳдат шаҳри аҳолисининг меҳнат ютуқлари кӯргазмасини кӯздан кечирди.