МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ СУҒД ВИЛОЯТИГА ИШ САФАРИ БОШЛАНДИ

14 ноябр куни тонгда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон вилоятнинг иқтисодий -ижтимоий ҳолати билан танишиш, турли соҳаларга доир бир қатор иншоотларни фойдаланишга топшириш ва аҳоли билан суҳбату учрашувлар ӯтказиш мақсадида иш сафари билан Суғд вилоятига ташриф буюрди.
Хужанд халқаро аэропортида Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Бош вазири ӯринбосари Сулаймон Зиёзода, Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ва бошқа масъул шахслар кутиб олишди.