ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ВА ДАВЛАТ ГЕРБИ МАЙДОНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

14 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳияси маркази- Ғафуров шаҳарчасида Давлат байроғи ва Давлат герби майдонининг очилиш маросимида қатнашди.
Давлат байроғи ва Давлат герби майдони Ғафуров шаҳарчасининг марказида ӯзига хос лойиҳа асосида 1,2 гектар майдонда миллий муқаддасликларимизга эҳтиром рамзи сифатида бунёд этилган.
Майдонда Миллий мадҳия янграши билан Тожикистон Республикаси Давлат байроғи кӯтарилди.
Давлат байроғи устунининг баландлиги 54 метр бӯлиб, миллий байроғимиз узунлиги 14 метр ва эни 7 метрни ташкил қилади.
Сӯнгра Давлат Бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Давлат гербини расмий равишда очиб берди.
Давлат герби устунининг баландлиги 27 метр ва диаметри 2,4 метрни ташкил қилади.
Давлат байроғи ва Давлат герби бунёд этилган майдон гранит тош плиталари билан безатилган.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Давлат байроғи ва Давлат герби пойига эҳтиром рамзи сифатида гулчамбар қўйди.
Давлат байроғи ва Давлат герби Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг рамзи ҳисобланади.