АКАДЕМИК БОБОЖОН ҒАФУРОВ ҲАЙКАЛИ ОЧИЛДИ

14 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясида академик Бобожон Ғафуров ҳайкали юзидан пардани кўтариш билан бу аллома хотирасига ўрнатилган юксак санъат асарини очди.
Академик Бобожон Ғафуров республика музейининг ҳовлисида қад кўтарган Тожикистон Қаҳрамони ҳайкали юқори сифатли материалдан юксак санъат билан бунёд этилган. Ҳайкалнинг пойдевори 2,6 метр, баландлиги эса 4,2 метрни ташкил қилади. Ҳайкалнинг чап тарафида дурдона асар – “Тожиклар”нинг ўрнатилгани шубҳасиз, ушбу ўлмас асарнинг аҳамияти ва юксак қадриятидан далолат беради. Ёдгорлик пойдеворини безашда юқори сифатли безак тошларидан ўзига хос меъморий услубда фойдаланилган.
Академик Бобожон Ғафуров Тожикистон Қаҳрамони, етук сиёсат ва давлат арбоби, атоқли тарихчи, машҳур тожик шарқшуноси, тарих фанлари доктори, профессор, Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбобидир. У замонавий тожик фанининг асосчиларидан бири бўлиб, ўзининг тинимсиз изланишлари, тожик халқи тарихини тадқиқ этишнинг илмий консепциясини ишлаб чиқиши билан, шубҳасиз, тожик тарихшунослигида янги мактабни очиб берган аллома ҳисобланади. Бобожон Ғафуров ноҳиясида унинг ҳайкали қад ростлаши миллатнинг бу суюкли фарзандини қадрлашнинг олий намунаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг академик таваллудининг 115 йиллигига бағишланган муносиб совғасидир.