БОБОЖОН ҒАФУРОВ РЕСПУБЛИКА МУЗЕЙИ БИНОСИНИНГ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

14 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясида таъмирланиб, янгиланган академик Бобожон Ғафуров республика музейи биносини фойдаланишга топшириб, унинг фаолияти билан танишди.
Ташриф чоғида хабар беришларича, республика музейи улкан илмий-маданий, маърифий, тарбиявий-маънавий ва тарғибот-ташвиқот маркази бўлиб, 18та алоҳида бурчакдан иборат. Музейда хронологик хусусиятига кўра жойлаштирилган экспонатларда академик Бобожон Ғафуровнинг ҳаёти, турли соҳалардаги самарали фаолияти, илмий ютуқлари, қимматбаҳо асарлари, мукофот ва совғалари тақдим этилган.
Музейда “Бобожон Ғафуровнинг ўсмирлик, таълим олиш ва шаклланиш даврлари”, “Меҳнат фаолиятининг бошланиши: Бобожон Ғафуров комсомол ходими ва журналист”, “Мактублар мероси: Бобожон Ғафуровнинг ёзишмалари” ва бошқа бўлимлар мавжуд. Шунингдек, музейнинг бир бурчаги “Тожиклар” китобига бағишланган. Бу бурчакда асосан “Тожиклар” китобида академикнинг аниқ тадқиқотлари билан рад этиб бўлмас далил сифатида келтирилган қадимий меҳнат қуроллари намуналари, халқ ҳунармандчилиги жиҳозлари намуналари, қадимий Панжакентнинг девор расмлари жой олган.
Ташриф чоғида айтилишича, “Аллома Бобожон Ғафуров ва Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон” бурчагида давлат раҳбари томонидан юртимиз суюкли фарзандининг қадрланиши ва академик номини абадийлаштириш учун амалга оширилган бошқа бошлама ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилган.