ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
14 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Зарзамин қишлоғида ичимлик суви тармоғини қайта тиклаш ва қуриш лойиҳаси”нинг биринчи босқичини фойдаланишга топширди.
Икки босқичдан иборат мазкур лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши билан Зарзамин қишлоғининг 14 мингдан ортиқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг “2018-2028 йиллар Сув устувор тараққиёт учун” Халқаро амалиёт ўн йиллиги ташаббусининг амалга оширилиши доирасида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан амалга оширилган биринчи босқичда Зарзамин қишлоғининг 7 минг аҳолиси ва бошқа ҳаётий муҳим иншоотлар тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Ичимлик суви 150 метр чуқурликдаги 2та артезиан қудуғидан махсус насослар орқали чиқарилиб, аҳоли пунктларига 2 минг метр масофагача махсус сув қувурлари орқали келтирилган.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бажарилган ишлар сифати ва даражасидан мамнунлик билдириб, мутасаддиларга иккинчи босқични ишга туширишда ҳам қурилиш ишларини сифатли бажариш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан янада тезроқ таъминлаш юзасидан дастур ва маслаҳатлар берди.
Маълумотларга кўра, лойиҳанинг иккинчи босқичида иккита қўшимча насос ўрнатиш ва 500 метр куб сиғимли иккита сув омбори қазиш билан Зарзамин қишлоғининг яна 7 минг нафар аҳолиси сифатли тоза ичимлик суви билан таъминланади.