40-ЎРТА УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари жараёнида Бобожон Ғафуров ноҳияси Хистеварз жамоатида 40-сонли ўрта умумтаълим муассасасини фойдаланишга топширди.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмонга мазкур муассаса 1967 йилда 320 нафар ўқувчи таълим олиши учун бунёд этилгани ҳақида маълумот берилди.
Муассасада 16та ўқув хонаси, ошхона, спорт зали, спорт майдончаси, ахборот технологиялари билан жиҳозланган ўқув ва лингафон кабинети мавжуд.
Сўнгги йилларда муассаса атрофидаги ҳудудда аҳоли пунктлари барпо этилиб, муассаса ўқувчилари сонининг ортишига олиб келди.
Шуни инобатга олган ҳолда, янги бунёд этилган маҳаллалар аҳолиси тадбиркорлар гуруҳи қўллаб-қувватлаши билан биргаликда қўшимча таълим биноси қурилишини бошладилар.
Янги қўшимча бинода икки сменада 480 нафар ўқувчи таълим олиши учун 8та ўқув хонаси мавжуд. Биринчи қаватда география, табиатшунослик, рус тили, ахборот технологиялари фан кабинетлари, иккинчи қаватда математика, тожик тили ва адабиёти, тарих, инглиз тили кабинетлари мавжуд.
Муассасада 824 ўқувчи таълим билан қамраб олинган бўлиб, янги қўшимча бино қурилиши билан фарзандлар тарбияси учун яхши шароит ва имкониятлар муҳайё қилинди.
Бобожон Ғафуров ноҳиясининг 40-сонли ўрта умумтаълим муассасасида 56 нафар ўқитувчи ўқувчилар таълим-тарбияси билан шуғулланади.