“СИТОРАҲОИ ДУРАХШОН” БОЛАЛАР БОҒЧАСИ
14 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Обшорон қишлоғида “Ситораҳои дурахшон” мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширди
Янги бино уч қаватдан иборат бўлиб, иш кабинетлари, машғулотлар ўтказиш ва дам олиш хоналаридан иборат ва 200 нафар кичкинтойларни таълим-тарбия билан қамраб олиш учун мўлжалланган.
Муассаса янги биносининг ишга туширилиши билан ушбу таълим даргоҳида мактаб ёшигача бўлган болаларни таълим-тарбия билан қамраб олиш икки бараварга ортиб, жами 460 нафарни ташкил қилади.
Дадобой Холматов қишлоғи ҳудудида аҳоли сонининг кўпайиши ва болалар боғчаларига бўлган эҳтиёжнинг ортишини инобатга олган ҳолда, Бобожон Ғафуров ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи маблағ ўтказиши ва аҳоли ҳиссаси билан болалар боғчасининг қўшимча биноси қурилиши амалга оширилиб, қисқа муддатда чиройли дизайнда ва замон талабларига жавоб берадиган тарзда бунёд этилди.
Мактабгача таълим муассасаси биносида олти гуруҳдаги кичкинтойлар тарбияси кўзда тутилган бўлиб, машғулотлар ўтказиш, ётоқ, дам олиш ва ювиниш хоналари, ошхона, мусиқа, спорт зали ва тиббиёт нуқтаси мавжуд ҳамда ўзининг иситиш тизимига эга. Бу қиш фаслида ҳам таълим-тарбия жараёнини яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имконини беради.