“ВАҲДАТ” МИЛЛИЙ БОҒИ СОВУТИШ ХОНАСИГА ТАШРИФ

14 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти Бобожон Ғафуров ноҳиясида “Ваҳдат” Миллий боғининг совутиш хонасини кўздан кечирди.
“Ваҳдат” Миллий боғи ихтиёрида 1500 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган иккита совутиш хонаси мавжуд.
Бу ерда Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон совутиш хоналаридан фойдаланиш маданияти билан танишди.
Айтиш жоизки, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш, жумладан, замонавий совутиш хоналари қуриш бўйича дастур ва топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ваҳдат” Миллий боғи ходимлари муайян ишларни амалга оширдилар.
“Ваҳдат” Миллий боғи 2008 йилда таъсис этилган бўлиб, экспорт мевали дарахтлар парвариш қилинадиган 527 гектар боғ ва токзор майдонларига эга.
Эслатиб ўтамиз, “Ваҳдат” Миллий боғи совутиш хонаси 2018 йилда Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томомнидан фойдаланишга топширилган эди.
Совутиш хоналари ходимларга етиштирилган маҳсулотни совутиш хоналарида захира қилиб, куз-қиш мавсумида ички бозорларни таъминлаш имконини беради.
Статистик маълумотларга кўра, Суғд вилоятининг Ашт, Бобожон Ғафуров, Исфара, Бўстон, Панжакент, Истаравшан, Гулистон, Зафаробод, Спитамен, Мастчоҳ, Жаббор Расулов шаҳар ва ноҳияларида 44та совутиш хоналари фаолият юритиб, улар 40 тоннадан то 3000 тоннагача сиғимга эга.