Президент айёми кенг нишонланмоқда
Бугун, 16 ноябр мамлакатимизда Тожикистон Республикаси Президенти айёми кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Маданият вазирлигида йиѓилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакат етакчисининг юрт тинчлиги ва ободлиги йўлидаги хизматлари њар қанча қардланишга арзигулиги таъкидланди. Миллат пешвоси муњтарам Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг дунёдаги мавқеи ва Тожикистоннинг сиёсат оламидаги ўзига хос ўрнини шакллантира олди. Бунинг сабаби шундаки, бугунги кунда дунё Тожикистонга ва тожик миллатига янгича қараш билан қарамоқда. Давлат раҳбарининг мустаҳкам иродаси, жиддий қарорлари, муҳим минтақавий, халқаро ва жаҳон муаммоларини ҳал этишдаги иштироки давлатимизнинг халқаро майдондаги обрў- эътибори ва нуфузининг ошишига олиб келди.
Шу билан бирга, йиѓилишда ушбу муҳим байрамнинг аҳамияти ва ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, тожик давлатчилигининг кўп асрлик тарихини қайд этиш зарурлиги, тожик миллатининг мустақиллик даврини тарихнинг энг муҳим саҳифаларидан бири деб аташ мумкинлиги таъкидланди.