Иш йиғилиши

15 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳрида Суғд вилояти раҳбарлари ва фаоллари билан иш йиғилиши ўтказди.
Йиғилишда вилоятнинг муҳим иқтисодий тармоқлари фаолиятининг 2023 йилнинг 9 ойидаги натижалари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати дастур ва топшириқлари ижросининг бориши, давлат дастурларининг амалга оширилиши, мамлакат стратегик мақсадларининг ҳаётга татбиқ этилиши ва умуммиллий байрам – Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари жараёни таҳлилу муҳокама қилиниб, келгуси давр учун вазифалар белгилаб олинди.
Давлат раҳбари муҳтарамЭмомалиРаҳмонвилоятнинг шаҳар ва ноҳияларига навбатдаги иш сафарини якунлаб, Суғд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти кўрсаткичлари ва халқаро ҳамжамиятнинг тез ўзгариб бораётган мураккаб вазиятига атрофлича тўхталиб ўтди.
Замонавий дунёдаги вазият ҳар биримизни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ меҳнат қилиш ва миллий иқтисодиётимизга ташқи омилларнинг салбий таъсирининг олдини олиш учун барча ресурс ва имкониятларни ишга солишга ундаётгани таъкидланди.
Вазирлик ва идоралар, давлат ҳокимияти вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар ижроия органлари, жумладан, Суғд вилояти ва унинг шаҳру ноҳиялари раҳбарларига ички истеъмол бозорининг кундалик эҳтиёж молу маҳсулотлари тўкинлигини таъминлаш, уларнинг етарли захирасини ташкил қилиш ва нархлар кўтарилиши олдини олишнинг мунтазам чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.