Бишкекка сафар
16 ноябр куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси раиси, Душанбе шаҳри раиси муњтарам Рустами Эмомали Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар парламентлараро ассамблеясининг кенгаши ва 56-ялпи мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан борди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Миллий миллий мажлиси матбуот хизмати хабар берди.
Бишкек халқаро аеропортида Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси раиси, Душанбе шаҳри раиси муњтарам Рустами Эмомалини Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши раисининг ўринбосари, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар парламентлараро ассамблеяси Бош котиби ва Тожикистон Республикасининг Қирѓизистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси самимий кутиб олди.