Рустами Эмомали Валентина Матвиенко билан учрашди
Бишкек шањрида Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси раиси, Душанбе шаҳри раиси муњтарам Рустами Эмомали Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар парламентлараро ассамблеясининг кенгаши ва 56-ялпи мажлиси доирасида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди.
Суҳбат чоғида томонлар Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши, шу жумладан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги парламентлараро ассамблеяси доирасида самарали ҳамкорлик жараёнидан мамнун эканликларини билдирдилар.
Доимий давлатлараро мулоқотнинг аҳамияти ва ролини инобатга олган ҳолда, Тожикистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг ҳозирги жараёни стратегик шериклик руҳи учун долзарб деб топилди.
Шу билан бирга, устувор савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш муҳим деб ҳисобланди.
Шунингдек, парламентлараро алоқалар кенгайганидан мамнунлик билдириб, томонлар Миллий мажлис ва Федерация Кенгашининг ҳамкорлик бўйича комиссиясининг муҳим фаолияти, шунингдек, унинг қарорлари икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида самарали амалга оширилаётгани натижаларини таъкидладилар.