Кураш бўйича XIV «Жаҳон чемпионати-2023»
Тожикистон спорти тарихида биринчи марта Ватанимиз полвонлари кураш бўйича XIV «Жаҳон чемпионати-2023» турнирида иштирок этишади.
Мазкур мусобақа жорий йилнинг 23-28 ноябр кунлари Туркманистоннинг пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтади.
Беллашувларда дунёнинг 57 давлатидан 400 нафардан ортиқ вакил гиламга чиқади. Қатнашчилар 14 вазн (7та эркаклар ва 7та аёллар) бўйича ўзаро куч синашади.
Мундиалда иштирок этадиган миллий терма жамоамиз таркиби қуйидаги курашчилардан иборат: Муслимбек Каримов (60 килограмм), Хайрандеш Муродзода (66 килограмм), Наврўзи Каримзод (73 килограмм), Мирзожамил Рамазонов (81 килограмм), Ҳақназар Назаров (90 килограмм), Фирдавс Насимов (100 килограмм), Хуршид Мажидов (100 килограммдан ортиқ).